Эртага чартер рейс орқали Новосибирскдан 271 нафар ўзбекистонлик олиб келинади

18:27 22 Май 2020 Жамият
101 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби эртага, 23 май куни ташкил этиладиган чартер рейс ҳақида хабар берди.

Унга кўра эртага соат 13.00 да Тошкент — Новосибирск — Тошкент рейс ташкил этилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Новосибирск шаҳридан чартер рейс орқали 271 нафар фуқаронинг учиб келиши режалаштирилмоқда.

Рўйхатдаги фуқаролардан “Толмачево” халқаро аэропортига 23 май куни соат 12:00 га етиб бориши сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?