Эртадан қатор метро бекатлари вестибюллари ёпилади

22:13 23 Сентябр 2020 Жамият
571 0

Эртадан Тошкент метрополитенининг қатор метро бекатлари вестибюллари ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли 2020 йил 24 сентябрь соат 05:00 дан бошлаб пойтахт метрополитенининг қуйидаги метро бекатлари вестибюллари ёпилади.

Ёпиладиган вестибюллар рўйхати:

Чилонзор йўналиши:

• "Пушкин" бекати - "Салар" кўприги томонидаги вестибюл;

• "Ҳамид Олимжон" бекати - "НБУ" банки томонидаги вестибюл;

• "Aмир Тимур Хиёбони" бекати - 50-мактаб томонидаги вестибюл;

• "Мустақиллик Майдони" бекати - "Мустақиллик майдони" томонидаги вестибюл;

• "Халқлар Дўстлиги" бекати – “Tashkent city” томонидаги вестибюл;

• "Новза" бекати - "Новза" масжиди томонидаги вестибюл;

• "Мирзо Улуғбек" бекати – “Миллий” стадиони томонидаги вестибюл.

Ўзбекистон йўналиши:

• "Тошкент" бекати – Бош пўчта томонидаги вестибюл;

• "Ойбек" бекати - Фармацевтика институти томонидаги вестибюл;

• "Космонавтлар" бекати - "Интерпол томонидаги вестибюл;

• "Тинчлик" бекати - Газ лойиҳалаш институти томонидаги вестибюл.

Юнусобод йўналиши:

• "Минг Ўрик" бекати - Геология музейи томонидаги вестибюл;

• "Aбдулла Қодирий" бекати – Гёте институти томонидаги вестибюл;

• "Минор" бекати - молия институти томонидаги вестибюл;

• "Бодомзор" бекати – Миллий банк томонидаги вестибюл;

• "Шаҳристон" бекати - "Юнусобод" бозори томонидаги вестибюл;

• "Туркистон" бекати - "Уч Қаҳрамон" томонидаги вестибюл.

"Тошкент метрополитени" УК вестибюллар қанча муддатга ёпилиши ва қачон очилиши ҳақида маълумот бермаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?