Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди

17:48 25 Февраль 2020 Дунё
281 0

Эронлик журналист Аббос Асланий Твиттердаги саҳифасида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Хариричий Covid-19 ўткир инфекцияли коронавирусни юқтириб олгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Журналист ўз маълумотига Хариричийнинг видеомурожаатини илова қилган. Унда вазир ўринбосари ушбу касалликка чалинганини тасдиқлаган.

“Мен коронавирусни юқтириб олдим, аммо ўзимни ёмон ҳис қилмаяпман ва яқин орада мамлакатда соғлиқни сақлаш билан боғлиқ вазият ҳақида сизларни хабардор қилишда давом этаман”, — дея коронавирусни енгиб ўтишига ишонч билдирган.

Ираж Хариричий охирги бир неча кунларда журналистлар учун ўз давлатидаги эпидемиологик ҳолат билан боғлиқ вазият бўйича брифинглар ўтказиб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019