Эрон Ўзбекистон автомобилларини харид қилмоқчи

14:20 10 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
448 0

Қайд этилишича, Эроннинг автобус ва юк машиналар парки эскириб қолган ҳамда янгиланишга муҳтож. Шу мақсадда Эрон Ўзбекистон автомобилларини импорт қилмоқчи. Бу ҳақда Oʻzbekiston 24 телеканалининг “Таҳлилнома” дастурида хабар берилди. 

Унга кўра, Эроннинг Sepehr Meshqat Caspian компанияси мамлакатимиз автомобилсозлари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр.

Форс компанияси биринчи босқичда “Ўзавтосаноат”нинг бир неча намунадаги маҳсулотларини сотиб олишни режалаштиряпти. Кейинчалик уларнинг сони мингтагача етказилади.

Айни чоғда Эрон компанияси маҳсулотларни эҳтиёт қисмларига тўлиқ ажратилган (complete knock-down) ва ярим ажратилган ҳолда (semi knock-down), кейинчалик Эронда йиғишни йўлга қўйиш мақсадида сотиб олишни таклиф этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар