“Ernst & Young” компанияси Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлди

16:27 25 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
205 0

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги аудит, солиқ, транзакцияларни қўллаб-қувватлаш ва консалтинг соҳасида халқаро етакчи бўлган Ernst & Young (EY) компаниясига инвестицион маслаҳатчи лицензиясини тақдим этди. Ушбу лицензия EY'га маҳаллий акциядорлик жамиятларига қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари бўйича, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчиларининг ҳолатини таҳлил қилиш ва прогноз қилишда маслаҳат бериш имконини беради. Бундан ташқари, ташкилот қимматли қоғозлар бозорида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида мижозларнинг ҳисоботларини тайёрлаш имкониятига эга бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда 44 нафар лицензияга эга инвестицион воситачилар фаолият юритмоқда. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги халқаро инвестицион воситачиларни Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очишга таклиф этади ва тегишли лицензияни олгандан кейингина маслаҳат хизматларини кўрсатиш мумкинлигини эслатиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019