Рекорд янгиланишда давом этади! Равшан Эрматов ЖЧ-2018нинг яна бир ўйинига тайинланди

11:35 24 Июнь 2018 Спорт
1324 0

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Испания – Марокаш ўйинини бошқаради. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида хабар берилган.

Бу Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 11-ўйин бўлиб, ҳамюртимиз бу борада ўзига тегишли бўлган дунё рекордини яна узайтиради. Эрматовга доимгидек қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Испания ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашуви 25 июнь куни Калининград шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов фаолиятидаги учинчи жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У Жанубий Африкада ўтказилган ЖЧ-2010 ва Бразилияда ўтказилган ЖЧ-2014 мусобақаларида иштирок этиб, жами 9та ўйинни бошқарган ва дунё рекордини ўрнатган. 2018 йилги мундиалда эса 2-турдан ўрин олган Аргентина ва Хорватия ўйинини бошқариб ўз рекордини янгилаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019