Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоят ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

16:18 13 Январь 2020 Сиёсат
361 0

Самарқандда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI-чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирок этди.

Шунингдек, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, вилоят Кенгаши депутати бўлмаган шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашдилар.

Сессияда вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг “VI-чақириқ Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида”ги ахбороти, “Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш” бўйича сессия котиби Н.Раббимованинг ахбороти, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Кенгашнинг доимий комиссияларини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров сўз олиб, Давлатимиз раҳбари томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Турдимов Эркинжон Оқбўтаевичнинг номзодини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини маълум қилди ва уни ўқиб эшиттирди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди. Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.

Абдулазиз Йўлдошев

(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019