Эркинжон Турдимов: Гўштнинг 6 килограмми болаларга берилса, қолган 5 килограмми қаерга кетяпти?

15:43 20 Июль 2018 Жамият
747 0
Иллюстратив фото

Самарқанд вилоятида ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 54-сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Нарпай туманидаги боғчадаги ачинарли ҳолат бўйича ҳам тўхталиб ўтилди.

Бу ҳақда Дарё.узнинг вилоятдаги мухбири хабар тарқатди.

“Тумандаги боғчанинг бир гуруҳида меъёридан ортиқ бола бор, овқатга солинадиган 11 килограмм гўштнинг ярми ишлатилиб, ярмини эса музлатгичда сақлаб қўйилган. Савол туғилади, гўштнинг 6 килограмми болаларга берилса, қолган 5 килограмми қаерга кетяпти? Қани бу ерда депутатларимиз қачон боғчага кирибди?

Тумандаги энг зўр ҚВП деб эътироф этилган масканда навбатчи шифокор йўқ, бир иши билан чиқиб кетган.

Беморлардан дориларни қаерда олиб келганини сўраганимизда уйидан олиб келаётганлигини билдирди. Ваҳоланкги, ҚВП дорилар билан тўла. Лекин беморлар дориларни уйидан олиб келяпти. Савол туғилади, ҚВПдаги дориларни нима қилади? Ёки кимга сотади?

Шаҳарнинг энг кўзга кўринган шифохонасидан бир кунда 97 миллион сўмлик камомад топилди. Бу масалага ҳам депутатлар жим қараб турибди. Агар бизларни депутатлар қўллаб-қувватлаб ёнимизда турмас экан, ҳеч қанақа ўзгариш бўлмайди”, деди Эркинжон Турдимов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар