Эркин кураш. Мақсуд Вейсалов жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

16:43 14 Август 2019 Спорт
235 0

Хабар берганимиздек, Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

-97 килограмм вазн тоифасида кечган эркин кураш баҳсида ҳамюртимиз Мақсуд Вейсалов бронза медалига сазовор бўлди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган курашда ҳиндистонлик Акаш Антига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бугунги кун дастурида қизларимиз саралаш босқичидан баҳсларга киришади. Ҳамюртларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-50 кг: Жасмина Иммаева – Мария Леорда (Молдавия)

-76 кг: Мухлиса Нормўминова – Камиле Гаусатие (Литва).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019