Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби маълум бўлди

17:51 18 Июль 2018 Спорт
534 0
Архив фото

Айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 19 август куни Москва шаҳрида жанг қилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун Эргашевнинг рақиби ҳам маълум бўлди. Ўзбекистонлик боксчига навбатдаги жангида угандалик Жума Васва рақиблик қилади. Ушбу жангда Шоҳжаҳон ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда бунгача 13та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Васва эса бунгача профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (4та нокаут). 2та жангда мағлуб бўлган бўлса, 1та тўқнашувда дуранг қайд этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар