Эргаш Салиев Жиззах вилоят ҳокими лавозимига қайта сайланди

16:45 13 Январь 2020 Сиёсат
290 0

Жиззах вилоят ҳокимлигида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти, халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Кенгашнинг доимий комиссияларини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилоят ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра Эргаш Салиевни Жиззах вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлаш учун халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига тақдимнома киритилди. Депутатлар бир овоздан Эргаш Салиевни Жиззах вилоят ҳокими этиб тасдиқлашди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019