Ер усти метрополитен линиясида дастлабки рельслар ётқизилди

18:09 23 Август 2019 Жамият
252 0

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигини Ўзбекистон темирйўлчилари катта бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳаларнинг самарали ижроси билан кутиб олмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.

Куни кеча «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисмида «Оҳангарон» бекати йўналиши бўйлаб дастлабки рельсларни қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ушбу йўналишга 2 км.дан ортиқ пўлат излар ётқизилди.

Ушбу йўналиш 11 километрдан иборат бўлиб, «Дўстлик», «Оҳангарон», «Тузель», «Илтифот», «Роҳат», «Янгиобод» ҳамда «Қўйлиқ» бекатларини ўз ичига олади. Мазкур метро қурилишида бутунлай янги технологиядан фойдаланилмоқда. Жумладан, эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш жараёни ўзлаштирилиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган материаллардан фойдаланилмоқда.

Темирйўлчилар Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида «Дўстлик» ҳамда «Оҳангарон» бекатидаги қурилиш ишларини тўлиқ тугатишни режалаштиришган. Бунинг учун бекатларда кечаю кундуз қурилиш ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019