“Ер мулк кадастр” мутахассиси пора билан ушланди

09:39 25 Февраль 2020 Жамият
1104 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Хоразм вилояти “Ер мулк кадастр” ДК Урганч шаҳар филиали мутахассиси Ю.М., фуқаро Б.П.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг Хива шаҳрида жойлашган нотурар биноси ҳужжатларини турар жой сифатида расмийлаштириб бериши эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019