Англиянинг уч нафар футболчиси Бельгияга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин

12:02 13 Июль 2018 Спорт
369 0
Фото: РИА Новости

Англия терма жамоасининг уч нафар асосий таркиб футболчиси жаҳон чемпионатининг учинчи ўрни учун бўладиган Бельгияга қарши баҳсда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Sky Sports’нинг ёзишича, ҳимоячилар Киран Триппьер, Кайл Уокер, ва ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон ярим финалда Хорватияга қарши ўйинда жароҳат олган.

Маълумот учун айтиб ўтамиз, 11 июль куни бўлиб ўтган Англия — Хорватия ўртасидаги ярим финал баҳсида Киран Триппьер ҳисобни очган эди. Аммо иккинчи қўшимча бўлимнинг охирида жароҳат олиб майдонни икки шифокор ёрдамида тарк этган эди. Худди шу ўйинда Кайл Уокер ва Жордан Хендерсон ҳам қўшимча бўлимда алмаштирилганди. Бунга уларнинг ўйин вақтида жароҳат олгани сабаб қилиб кўрсатилган эди. Учрашувда эса ютиб турган Англия якунда Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Энди Англия терма жамоаси Бельгия терма жамоасига қарши учинчи ўрин учун майдонга чиқади. Учрашув 14 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар