Енгил атлетикачиларимиз Қатарда ўтказилаётган Осиё чемпионатида иштирок этишади

13:43 17 Апрель 2019 Спорт
279 0

21-24 апрель кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 23-маротаба ташкил этилаётган қитъа биринчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, чемпионат доирасида Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилади. Унда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Низомжон Тўхтабоев, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти Андрей Абдувалиев ва федерация бош котиби Камоллиддин Рўзимухаммедов ҳам иштирок этади.

Жамоамиз 6 апрелдан Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотида ушбу чемпионатга ва 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари тайёргарлик кўраётган эди.

Доҳадаги “Халифа” стадионида ўтказиладиган чемпионатда мусобақа ташкилотчилари хабарига кўра 44 давлатдан ташриф буюрган спортчилар 186 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боради.

Осиё чемпионатида Надия Дусанова, Светлана Радзивил, Нигина Шарипова, Роксана Худоёрова, Екатерина Воронина, Александра Юркевская, Санобар Эркинова, Иван Маркелов, Алина Яблокова, Марат Ҳайдаров, Суҳроб Ходжаев, Иван Денисов, Сергей Дементьев ва Никита Логинов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019