Энг ёш вазир ўринбосари Халқ таълими вазирлигидан кетди

12:25 27 Октябр 2018 Сиёсат
1841 0

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га вазирликдаги манба маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаши кутилмоқда. Бу борада ҳозирча расмий маълумотлар йўқ. Бугун марказий кенгаш йиғилишида у янги лавозимга тайинланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида чиқиш қилган 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлаган эди.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?