Энг яхши китобхон мактаб жамоаси 100 миллион сўм билан тақдирланди

16:06 11 Январь 2020 Жамият
592 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Абдулазиз Йўлдошев/Самарқанд. Президентимиз томони илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг бири — аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган.

Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимов ушбу ташаббусни кенг ҳаётга татбиқ этиш, ҳар бир оила ва маҳаллаларда, умумтаълим мактабларида китобхонликни оммалаштириш мақсадида қатор кўрик-танловлар ўтказилиши таклифини билдирган эди. Ана шундан келиб чиқиб, вилоятда “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танлови ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танловда дастлаб туман ва шаҳарлар миқёсида ўтказилади. Унда ғолибликка эришган 16 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизғин баҳс-мунозаларга бой ўтган танлов якунида Каттақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби биринчи ўринни қўлга киритди. Мазкур мактаб жамоасига 100 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. Иккинчи поғонани банд этган Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактаби жамоаси компьютер жамланмаси билан тақдирланди. Учинчи ўринга сазовор бўлган Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ноутбук тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?