Энг кўп қурол сотаётган ва сотиб олаётган мамлакатларнинг номи маълум бўлди

17:27 09 Март 2020 Дунё
457 0

Фото: gazeta.ru

АҚШ ва Россия 2015 — 2019 йилларда асосий қурол экспорт қилувчи мамлакатлар бўлди.

Бу ҳақда Стокголм Халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида маълум қилинди.

Манбага кўра, Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий экспорти улуши беш йил ичида 23 фоизга ўсган ва глобал экспортнинг 36 фоизини қайд этган. Расмий Вашингтон 96 давлатга қурол сотган. Асосий харидорлар Яқин Шарқ мамлакатлари ҳамда Саудия Арабистони бўлган.

мазкур даврда Россиянинг глобал экспортдаги улуши 21 фоизни ташкил этган. Мамлакатнинг асосий харидорлари (55 фоиз) Ҳиндистон, Хитой ва Жазоир бўлган. Россия бу даврда 47 мамлакатга қурол экспорт қилган.

Франция ва Германиянинг эса ҳарбий экспортдаги улуши мос равишда 7,9 ва 5,8 фоизни ташкил этган. Хитой 5,5 фоизлик кўрсаткич билан бешинчи ўринни эгаллади.

2015 — 2019 йилларда қурол-яроғнинг асосий импортчилар Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Миср давлатлари бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?