Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари соғлиқни сақлаш, газ таъминоти ва кадастр идоралари томонидан йўл қўйилган

14:12 28 Октябр 2020 Жамият
126 0

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича жами 7 минг 870 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

«Уларнинг 5 минг 535 таси муддатни бузиш, 253 таси тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, 19 таси асоссиз рад қилиш, 1 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш ва 2047 таси бошқа тусдаги қонунбузилишларни ташкил қилади.

Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари бўйича биринчи учликдан 2118 та ҳолат билан соғлиқни сақлаш муассасалари, 1939 та ҳолатда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали корхоналари ҳамда 1629 та қонунбузиш билан ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари жой олишган.

Кейинги ўринларда эса электр тармоқлари (854 та), бошқа назорат қилувчи идоралари (МИБ) (449 та), бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар (224 та), Қурилиш ва архитектура идоралари (169 та), таълим муассасалари (117 та), ҳокимлик (92 та), солиқ идоралари (72 та), молия идоралари (65 та), тижорат банклари (20 та), бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда ижтимоий таъминот идоралари (24 та) ҳамда бошқа ташкилотлар (97 та)да муддатни бузиш, тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, асоссиз рад қилиш ва бошқа тусдаги қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этиш лозим, 156 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, давлат хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг мансабдор ва масъул ходимларидан 98 нафари маъмурий жазога тортилган.

Шунингдек, ўз вазифасига эътиборсизлик билан қараган 31 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.

Султонбек ИСАҚОВ,
Давлат хизматлари агентлиги
Андижон вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?