“Энг кам иш ҳақи” ўрнига “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори“ ишлатилади

17:04 29 Октябр 2019 Жамият
133 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрдаги мажлисида муҳокама этилган, жамоатчилик учун қизиқарли масалалардан яна бири — “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди. Бу ҳақда қуйи палата ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу лойиҳа мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Фармон билан меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсия тайинлаш ҳамда солиқ, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:

- 634 880 сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

- 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори;

- 223 000 сўм миқдорида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилган эди.

Ушбу ўзгаришлар кўпчиликда энди ойлик маошлар, пенсиялар ҳамда тўловлар қандай ҳисоб-китоб қилинади, деган қизиқ ва муҳим саволни уйғотган эди.

Айтиш мумкинки, мазкур қонун лойиҳасининг мақсади қайсидир маънода, ана шу саволларга ҳуқуқий жавоб бўлиб, у меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этишни кўзда тутади.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий соҳага, хусусан бюджет-солиқ муносабатларига оид айрим фармонларининг қабул қилиниши муносабати билан мазкур лойиҳа асосида иш ҳақи, пенсия, нафақа ва жарималар миқдорларининг базавий миқдорини белгиловчи амалдаги 55 та қонун ҳужжатига, шунингдек, Божхона, Солиқ, Бюджет кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Уларга кўра, “энг кам иш ҳақи” жумлалари тегишинча “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори”, “базавий ҳисоблаш миқдори”, “пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори” жумлаларига алмаштирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019