Энг кам иш ҳақи атамаси бекор қилинди, ўрнига янги тизим жорий этилди

18:58 21 Май 2019 Иқтисодиёт
1162 0

Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:

  • Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
  • Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
  • Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.

Бунда:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Базавий ҳисоблаш миқдори эса қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;

тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019