“Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси” танлови ғолиблари аниқланди

15:05 29 Август 2019 Жамият
479 0

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси” танлови мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин тутмоқда.

Бугун жорий йил учун эълон қилинган ушбу танлов ғолиблари матбуот, телевидение, радио ҳамда интернет сайтлари йўналишларида аниқланиб, муносиб тақдирландилар. Ғолиблар орасида “Халқ сўзи” газетаси мухбири Раҳим Шерқулов ҳам борлиги бизни қувонтиради.

— Қилинаётган қилинаётган ишларимиз жуда кўп, аммо шу билан бирга, камчиликларимиз ҳам йўқ эмас, — дейди тақдирлаш маросимида иштирок этган ДХА директори Х. Тўрахўжаев. — Ютуқларимиз тарғиботида ҳам, камчиликларимизнинг ёритиб борилишида ҳам журналистлар кўмагига суянамиз. Бундан кейин ҳам улар билан Агентлик фаолияти билан боғлиқ ахборотларни тезкор ва холис ёритилишида ўзаро ҳамкорликда ишлаймиз. 

Дарвоқе, ушбу танлов аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳам аҳамияти катта. Ғолибларга Давлат хизматлари агентлигининг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Р. ОТАМУРОДОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?