Энергетика вазирлиги “Enpetrol Enerji” халқаро компанияси билан ҳамкорлик қилиш учун дастлабки қадамни қўйди

13:55 12 Март 2020 Иқтисодиёт
97 0

Яқинда Энергетика вазирлигида “Enpetrol Enerji” халқаро компанияси раиси Эржан Энгин раҳбарлиги остидаги делегация билан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“Enpetrol Enerji” – бу халқаро инжиниринг, ишлаб чиқариш ва қурилиш компанияси бўлиб, у энергетика, нефть-газ, нефть ва нефть-кимё саноати соҳасидаги лойиҳаларга, шунингдек, саноат объектлари қурилишига ихтисослаштирилган.

Учрашув давомида вазирнинг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамахмудов бошчилигидаги Энергетика вазирлиги вакиллари меҳмонларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, энергетика, нефть-газ ва кимё соҳасидаги истиқболли лойиҳалар билан таништирди. Улар орасида – халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган янги генерация қилинувчи қувватларни барпо этиш бўйича тайёргарлик босқичидаги лойиҳалар бор. 

Эржан Энгин таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш жараёни салоҳиятли инвесторларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Музокаралар натижаси бўйича томонлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини батафсил ўрганиб чиқиш учун “Enpetrol Enerji” компаниясига зарур маълумотларни тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019