Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишларни қачон бартараф этади?

18:58 01 Апрель 2019 Иқтисодиёт
719 0

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқ муаммоларни 2020 йилга келиб ҳал этишга ваъда берди.

Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев “Таҳлилнома” кўрсатувига берган интервьюсида тўхталиб ўтди.

Унинг айтишича, энергетикани ривожлантириш дастури нафақат ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг умумий ҳажмини ошириш, балки тиғиз пайтидаги юкланишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳам қаратилган. Яъни бунда чидамлилик(мустаҳкамлик)нинг муайян захираси мавжуд бўлиши назарда тутиляпти.

Ш.Хўжаев ҳозирда, афсуски, бундай захира йўқлигини қайд этган. У орадан 10 йил ўтиб бизда тиғиз пайтдаги юкланишларни қоплаш учун камида 20 фоиз йиғувчи қувватлар бўлишини таъкидлаган.

Вазир ўринбосари 2020 йилдан бошлаб республика аҳолиси бу сўзни яхши маънода жуда яхши ҳис қилишини билдирган. Яъни электр узатишдаги узилишлар кескин қисқаради, бундай ҳолатлар тўлиқ йўқ қилиниши йўлида бор имкониятлар ишга солинади.

Ш.Хўжаев охирги 10 йилда 2 минг мегаваттли янги қувватлар ишга туширилгани, яқин 10 йилда эса вазирлик бундан олти баробар кўп қувватларни фойдаланишга топширишни режалаштираётганини айтиб ўтган.

У Осиё тараққиёт банки мутахассислари электр энергияси етказиб берилмаётгани учун мамлакат иқтисодиёти ҳар йили 6 миллиард доллар йўқотаётгани бўйича ўз хулосаларини беришганини ҳам қўшимча қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019