Энергетика вазири талабалар билан учрашди

15:51 09 Апрель 2019 Жамият
427 0

Яқинда Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ раҳбариятининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида 2007 йилдан буён филиалнинг талабалари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек айрим талабалар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари тақдим этилди. Ушбу қисқа тақдимотлар шундан далолат берадики, филиал талабалари илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги бевосита алоқанинг юксак салоҳиятидан яхши хабардор ва умуман, маҳаллий нефть ва газ саноатини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришда илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этишини яхши тушунадилар ва шу асосда илмий ишлар олиб бормоқдалар.

Ёш мутахассислар тайёрлаш учун тегишли шароитларни яратиш ва бу борада таълим сифатига эътибор қаратиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 3 апрелида соҳага оид чора-тадбирларни такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда таъкидланган эди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари кенг миқёсда фикрлайдиган, ташаббускор ёшларнинг мутолаа маданиятини, IT бўйича билимларини ошириш, ёшлар томонидан компьютер дастурларини яратиш ва бу борада уларнинг қизиқишларини рағбатлантириш, уларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, замонавий фикрловчи ёш авлодни вояга етказишда илғор ва инновацион воситалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилган эди.

Губкин номидаги РДУ филиалида илмий тадқиқот ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда ва бир қанча талабалар бу борада сезиларли натижаларга эришганлар. Халқаро интернет-олимпиадаларда тошкентлик ”губкинчилар”нинг кўплаб ғалабаларни қўлга киритгани ҳам бу ерда таълим сифати қандай даражада эканини тасдиқлайди.

Филиал шунингдек, Федерал интернет тести ўтказиш учун платформа ҳисобланиб, бу борада унга 2018 йил 29 декабрда ”ФИЭБ таянч майдончаси (бакалавр битирувчилари учун Федерал интернет тест) - 2019” расмий мақоми берилган.

Йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг олий таълим тизимида инновациялар узлуксиз жорий этилаётгани ва у таьлимнинг узвий жараёнига айланиб бораётганини бир неча бор таъкидладилар. Бутун мамлакат миқёсда инновацион йўналтирилган иқтисодиётни яратиш, инновацияларни кенг жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш борасида кўп қиррали ишлар олиб борилаётгани ва бу борада сезиларли ривожланишга эришилгани ҳам қайд этилди. Бунда ”таьлим - фан - ишлаб чиқариш” занжирини асосий эътибор қаратилмоқда.

Қайд этиш керакки, филиал талабалари сони 2018-2019 ўқув йилида 935 нафарни ташкил қилади. Университетда 65 нафар ўқитувчи ишласа, уларнинг 16 фоизи фан доктори, 45 фоизи эса фан номзодидир. Бугунги кунда филиал битирувчиларидан 117 нафари хорижий олий ўқув юртларда ўқишларини давом эттирмоқдалар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019