Энергетика соҳасида янги қонун, бозор модели ва электр тармоқлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилмоқда

17:45 05 Февраль 2020 Иқтисодиёт
189 0

Ўзбекистонда “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Бу эса, мамлакатда Энергетика вазирлиги томонидан халқаро тажрибанинг энг яхши жиҳатларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотларидан биридир.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги ишлар Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Бу ишга Буюк Британия, Грузия, Австрия, Болгария ва Италия мамлакатларидан экспертлар, шунингдек, қонун ижодкорлиги борасида катта тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар жалб этилган.

Янги қонун 2020 йил май ойининг охирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши кутилаётир.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги Осиё Тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан биргаликда 2023 йилда жорий этилиши кутилаётган рақобатдош электр энергияси бозори моделини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб боряпти. Осиё Тараққиёт банки ва Жаҳон банки таркибида электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш бўйича кўп йиллик назарий ва амалий тажрибага эга бўлган халқаро экспертлар — Грузия, АҚШ ва Туркия давлатларининг маслаҳатчилари иштирок этади.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳа гуруҳи мутахассислари, шунингдек халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар бозорнинг истиқболли моделлари ва бозор муносабатларига ўтиш усулларини ўрганмоқдалар. Электр энергияси бозори модели ва бозор муносабатларига ўтиш Концепцияси жорий йилнинг март ойининг охирига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан биргаликда ишлаб чиқилган Электр тармоқлари кодексини (Grid Code) ислоҳотларнинг яна бир босқичи, дейиш мумкин. Бу ишга Сербия ва Буюк Британия мамлакатларининг халқаро маслаҳатчилари ҳам жалб этилган. Электр тармоқлари кодексининг амалга оширилиши бизга энергия компаниялари ва электр энергияси истеъмолчиларининг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тизимлаштириш ва аниқлаштириш имконини беради. Режага кўра, Grid Code лойиҳаси ҳукуматга жорий йилнинг май ойи охирида тақдим этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019