Энди... қуёнлар кўргазмаси

18:02 02 Апрель 2019 Жамият
634 0

Битта қуён қанча гўшт беради, бу узунқулоқ жониворнинг яна қандай даромадли томонлари бор? Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилган наслли қуёнлар кўргазмасида қатнашчилар учун мазкур саволга жавоб олиш имконияти яратилди.

Соҳа ишқибозлари қуённи тўртта мақсад, яъни, гўшт, тери, момиқ етиштириш ва насл олиш учун парваришлашади. Қуённинг бошқа чорва ҳайвонларидан фарқи шундаки, улар тез ўсади. Чунончи, уни беш ой боқиб, 5-6 килограммга етказиб гўшт олиш мумкин. Бу муддат ичида териси ва момиғи ҳам фойдаланиш учун тўла жавоб берадиган ҳолатга келади. Айтиш керакки, мамлакатимизда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциациясининг маълумотига қараганда, ҳозирги кунда юртимизда 6 зотга мансуб 15 дан ортиқ тусдаги 20 минг бошга яқин сермаҳсул қуён парваришланмоқда. Уларнинг аксарияти хориждан олиб келиниб, маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган.

- Қуён боқиш учун биргина ишқибозликнинг ўзи кифоя эмас,-дейди “Омадбек бўстони” фермер хўжалиги раҳбари Темур Мўминов. -Табиатан нозик жониворнинг парвариши ҳам нозик. Озуқаси, қарови жойига қўйилмаса, кутилгандек эт олмайди. Хўжалигимизда соҳани ривожлантириш учун 600 миллион сўм миқдорида кредит олганмиз. Замонавий қуёнхонамиз бор. Асосан четдан олиб келиб, маҳаллийлаштирилган зотларни боқяпмиз. Улардан жаҳон бозорида талаб юқори бўлган мўйна олиш мумкин, бу пировардида, экспорт билан шуғулланишимизга ҳам йўл очади.

Икки кун давом этадиган кўргазмада Фарғона, Андижон, Наманган вилоятидан 12 нафар иштирокчи ўзи парваришлаётган қуёнларини намойиш қилди. Тадбир доирасида соҳани ривожлантиришнинг ютуқ ва муаммолари, жумладан, қуёнчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш,етиштирилган гўшт, мўйна ва бошқа маҳсулотларнинг марказлашган савдосини ташкил этиш масалаларида ўзаро мулоқотлар уюштирилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019