Эндиликда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш тўлов-контракт асосида ҳам амалга оширилади

10:23 22 Август 2019 Жамият
403 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 684-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган таянч докторантларнинг ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.

Президентнинг давлат стипендиялари бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул қилинади.

Эндиликда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҳамда ТЎЛОВ-КОНТРАКТ асосида амалга оширилади. 

Таянч докторантура ва докторантурага Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси, қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган ОТМларга давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг  30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Шунингдек, илмий унвони бўлган фан номзодлари ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкинлиги белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019