Энди жисмоний шахслар ҳам таксичилик қилиши мумкин бўлади

15:14 26 Март 2019 Жамият
440 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига мамлакатда таксилар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан жисмоний шахсларга тўрт кишидан ортиқ бўлмаган йўловчи ўриндиқли енгил автомобилларда йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда улар ЯТТ сифатида электрон платформа орқали операторлар билан шартнома имзолаган бўлиши керак.

Автомобилни муайян рангга бўяш шарт эмас, ёпишадиган материаллар билан автомобиль эшикларига, капотига ва яна қаеригадир такси белгилари туширилади.

Йўналишсиз такси сифатида фойдаланишга мўлжалланган енгил автомобилларнинг ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш талаби бекор қилинади.

Ҳужжат лойиҳасида турли платформалар орқали хизмат кўрсатадиган юридик шахсларга ҳам талаблар белгиланмоқда. Масалан, масала ўз мақоми тўғрисида интернетга батафсил ахборот жойлаштириши керак бўлади. Серверлари Ўзбекистонда жойлашган бўлиши керак, солиқ ва бошқалар тўловларни тўлаш талаб қилинади.

Юридик шахслар таксилари йўл ёқасидаги парковкалар, аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар, савдо марказлари ҳамда марказий бозорлар парковкаларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019