Энди терминал орқали амалга оширилган тўловни бекор қилиш мумкин

14:19 19 Июль 2018 Иқтисодиёт
969 0

Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан кўп хусусиятли “Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминот ўрнатилган барча Uzcard POS-терминалларида “Транзакцияни бекор қилиш” қўшимча функцияси фаоллаштирилди.

Ушбу функция терминалда амалга оширилган хато транзакцияларни ҳамда истеъмолчи истагига биноан, маҳсулотни тўлов пунктига қайтариш учун тўловни бекор қилишда ишлатилади. POS-терминалларда Uzcard картаси орқали кун бўйлаб амалга оширилган транзакциялар ҳисоби юритилгунича барча транзакцияларни бекор қилиш имкони мавжуд.

Тўлов пунктлари эгалари учун маълумот:

- ушбу дастурий таъминотни Uzcard POS-терминалларига ўрнатиш учун Сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилинг;

- “Халқаро тўлов тизими” дастури бир неча дақиқаларда ўрнатилади;

- янги функционалнинг қўлланмаси билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ;

- “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard карталари орқали тўлов амалга оширилган куни давомида (яъни, бир кун ичида) амалга ошириш мумкин;

- “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини халқаро пластик карталари орқали тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 16:00 гача амалга ошириш мумкин;

- “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard ва халқаро пластик карталари учун “Ҳисоб-китобни текшириш” функцияси амалга оширилгунича қўллаш имкони мавжуд;

- баҳсли вазиятларда Сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ўринли.

Янги амалиёт Uzcard карта эгалари учун бир қатор қулайликларни тақдим этади:

- транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қилиш имкони;

- транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қила олиш имкони.

Таъкидлаш жоизки, “Халқаро тўлов тизими” дастурий таъминотини қўллаб-қувватловчи барча POS-терминаллар UnionPay ва MasterCard тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи пластик карталарига Uzcard карталари қатори хизмат кўрсатади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019