Энди “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ҳам халқаро фан олимпиадасида қатнашади

10:05 25 Январь 2019 Жамият
951 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари илк бор МДҲ давлатлари ҳарбий академик лицейлари жамоалари ўртасида жорий йилнинг 19-23 март кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган физика ва математика ўқув фанлари бўйича халқаро олимпиадада иштирок этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиши учун Фарғона, Самарқанд ҳамда Хоразмдаги “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ўртасида аниқ фанлар йўналиши бўйича икки босқичдаги тайёргарликлар ўтказилди.

Танловни дастлабки босқич синовлари жорий йилнинг 19 январь кунига қадар ҳарбий академик лицейларда, иккинчи босқич эса 22-23 январь кунлари Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти базасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг иккинчи босқичида ҳарбий академик лицей ўқувчиларининг билими Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг табиий фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан тайёрланган саволларга ўзбек ва рус тилларида аниқ ва тезкор жавоблар топиш орқали синовдан ўтказилди. Ғолиблар фан олимпиадасининг халқаро босқичига йўлланмаларни қўлга киритди.

Танлов ғолибларига Мудофаа вазирлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида, мазкур беллашувлар “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг илмий-ижодий фазилатлари, юқори интеллектуал салоҳияти ва маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида беллашув муҳитини яратиш ҳамда халқаро олимпиадага иштирокчиларни сифатли тайёрлаш мақсадида ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019