Энди тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилади

19:01 02 Август 2018 Иқтисодиёт
567 0
Иллюстратив фото

2018 йил 1 октябрдан инвестициявий фаолиятни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратишнинг янги механизмлари жорий этилади. Эндиликда тадбиркорларга ер участкаси 50 йилгача ижарага берилади.

Меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, йўл инфратузилмасини яратиш учун ер участкалари аукцион орқали сотилади ва шундан сўнг эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилади.

“Маҳаллий ҳокимликларига инвесторлар билан 10 млн. АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар тузиш ваколати ҳам берилди. Бу ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш имконини беради”, дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Адҳам Турдиев.

Мазкур янги тартиблар давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мустаҳкамлаб қўйилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар