Энди суғурта полисларини “Рaynet”дан сотиб олиш мумкин

14:45 16 Апрель 2018 Иқтисодиёт
861 0

“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги каналларини яратиш мақсадида ҳайдовчиларга маълум бўлган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТВЭФЖМСҚ) полисларини “Uzpaynet” МЧЖ орқали сотиш бўйича янги дастурий блок тизимини ишга туширди.

Ушбу дастур Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган “Paynet” тўлов шохобчалари орқали суғурта полисларини харид қилиш имконини беради.

ТВЭФЖМСҚ полисларини расмийлаштиришда “Uzpaynet” МЧЖ ва унинг шохобчалари томонидан суғурта қилдирувчининг полис расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларини (суғурта қилдирувчининг паспорти, транспорт воситаси техник паспорти, ҳайдовчиларнинг паспортлари ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, транспорт воситасини бошқариш учун бериладиган ишончномалар ва бошқа тегишли ҳужжатлар) нусхаси расмлари компания бошқарувига юборилади.

Суғурта қилдирувчига тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг суғурта қилдирувчи ҳамда суғурта бўйича маълумотлар бошқарув ходимлари томонидан “Kafolat-online” АМТга киритилади ва суғурта полисининг нусхаси PDF шаклда “Uzpaynet” МЧЖ ва унинг шохобчаларига қайта жўнатилади.

Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши фуқароларимизга суғурта компаниясига бориб ўтирмасдан, суғурта полисларини ўзига яқин бўлган “Paynet” тўлов шохобчалари орқали харид қилиш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019