Энди қимматбаҳо металлни қазиб олиш учун юридик шахс ташкил этиш талаб этилмайди

11:57 13 Февраль 2019 Жамият
282 0

Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига киритилди.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади. 

Ушбу қўшимчалар 2019 йил 1 мартдан кучга киради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019