Энди қайси йўналишда фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил эт​иши шарт?

14:27 03 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
898 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сон қарори билан хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорларга айрим тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланишга рухсат берилмайдиган бўлди. Хусусан, қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва бошқа шу каби маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчилар, пластик ва алюмений профиллардан эшик-ромлар ясовчилар, транспорт воситаларини ювиш хизматини кўрсатувчилар эндиликда юридик шахс ташкил этиши талаб этилади.

Амалдаги қонунчиликка асосан хусусий тадбиркорлар чакана савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги жами 81 та фаолият билан юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланишлари, бу жараёнда бир нафардан 
уч нафаргача ходимни ёллаб ишлатишлари мумкин.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор:

- чакана савдо фаолияти билан шуғулланганда бир нафар;

- маиший хизмат кўрсатиш фаолиятилари билан шуғулланганда 
уч нафаргача;

- фаолиятнинг бошқа турлари бидан шуғулланганда икки нафаргача ходимни ёллаб ишлатишига рухсат этилган.

Лекин, ўрганишлар натижалари шуни кўрсатдики:

- биринчидан, қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари ҳажмининг катталиги ва вазнининг оғирлиги сабабли, хусусий тадбиркорлар ушбу маҳсулотларни траспорт воситаларига юклаш, ташиш, тушириш, қадоқлаш, қўриқлаш ва сотишни рухсат этилган бир нафар ёлланма ишчи билан бажара олмаётганликлари сабабли қонунчиликда белгиланганидан ортиқча ходимларни ёллаб норасмий ишлатишга мажбур бўлмоқда.

- иккинчидан, алюмений (пластик) профиллардан эшик, дераза 
ва бошқа буюмларни тайёрлаш
 йирик ускуналардан фойдаланилган ҳода, саноат усулида амалга оширилиши шунингдек,ҳамда хом-ашё материаллари ва тайёр маҳсулотларни ортиш, ташиш, тушириш ва ўрнатиш учун кўп ишчи кучи талаб этилиши сабабли ходимларни норасмий ёллаб ишлатишга тўғри келмоқда.

Шу каби ҳолатлар автомобилларни ювиш фаолияти бўйича ҳам кузатилмоқда.

Бунинг натижасида, норасмий ёлланган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги таъминланмасдан, меҳнат стажлари юритилмаслигига ҳамда келгусида асосланган пенсия тўлови кафолатланмасдан қолишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан юк ортиш ва тушириш ишлари оғир ва хавфли ишлар тоифасига киритилган бўлиб, иш жараёнида бир ходимнинг доимий кўтарадиган юк оғирлиги 15 кг дан ва иш сменаси давомида жами кўтарадиган юк оғирлиги 870 кг дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Лекин цемент (1 қопи 50 кг), шифер, ва ёғоч маҳсулотлари сотишда (1 нафар ишчи билан) мазкур нормаларга амал қилиб бўлмайди.

Юқоридаги сабабларга кўра, хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини қайта кўриб чиқиш эҳтиёжи юзага келди.

Қарордаги шу каби 17 та фаолият турларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва 2 та фаолият тури фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Бу эса юридик шахс мақомида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчилар учун қулайликлар яратиш билан бирга, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси таъминланиб, белгиланган тартибда бандлик даражасининг ошишига хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019