Энди ипак қуртидан беш мартагача ҳосил олиш мумкин
Маълумки, шу пайтгача республикамизда ипак қуртидан йилиги атига бир марта — баҳор фаслида ҳосил олинар эди. Энди бу жараён йил мобайнида давом этади. Бунга ҳудудларда барпо этилаётган Хитой усулидаги янги интенсив тутзорлар имкон яратади. Ана шу мақсадда Асака туманида ташкил этилган “Янги ипак йўли” ўзбек-хитой қўшма корхонасида 30 гектар майдонда тут плантация барпо этилди.
— Интенсив тут кўчатларининг афзаллик жиҳатлари шундаки, уларни сув таъминоти қийин бўлган ҳудудларда ҳам парваришлаш мумкин, — дейди корхона раҳбари Маҳмуджон Умрзоқов. — Улар тез етилувчанлиги, озуқавий қувватининг юқорилиги билан аҳамиятлидир. Кўчатлар баравж ривожлангач ипак қуртидан бир йилда 4-5 мартагача ҳосил олиш мумкин бўлади.
Айни пайтда корхонада 100 нафар ишчи меҳнат қилаяпти. Улар Хитой давлатидан келтирилган 400 минг туп тут кўчатини экиб бўлишди. Бунинг учун чет эллик сармоядорлар томонидан 2 млн. 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилди. Келгусида корхонада тут барги етиштириш, пилла қуртини парваришлаш ва ундан олинган ипакни қайта ишлаш йўлга қўйилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: