Энди ҳокимлар хоҳлаган биносини бузиб ташлолмайди

15:14 01 Август 2019 Жамият
384 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат дастури ижроси юзасидан Бош вазир ўринбосарининг ахбороти тингланмоқда, деб хабар берди “Адолат” СДП матбуот хизмати.

Хусусан, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўз маърузасида бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган турар ва нотурар жойларни бузиш ҳамда уларга компенсация тўлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

- Жорий йилнинг 27 июль куни Президентимиз топшириғи билан Бош Вазир томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу йўналишда янги тизим жорий этилиши белгиланди. Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Маълумот учун айтишим мумкинки, ҳозиргача юридик шахсларнинг бузилишга тушган 3800 та объектларнинг жами компенсация миқдорининг 70 фоиз маблағи тўланмаган. Бу қарздорликнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Хоразм ва Тошкент вилоятлари хиссасига тўғри келади. Энди бундай бўлмайди.

Янги тизим бўйича вилоят ҳокимлари томонидан бузилиши режалаштирилган ҳудуд бўйича материаллар Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир биринчи ўринбосари О.Раматов томонидан шаҳарсозлик талаблари бўйича пухта ўрганилади. Молиявий тўловларни ўз вақтида тўлаб бериш масалалари Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровга киритилиб, улардан тегишли ҳисоб-китоблар олингандан сўнг Бош вазирга таклиф сифатида киритилади. Фақатгина шундан сўнггина бузиш масаласи бўйича бир қарорга келинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019