Энди ҳарбий тавсияномага эга бўлган абитуриентлар ОТМга алоҳида квота бўйича қабул қилинади

14:13 30 Апрель 2019 Жамият
742 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг ”Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига кўра, Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун республика ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида алоҳида қабул квоталари ажратилади.

Алоҳида квота ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли бўйича) ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизи миқдорида белгиланади.

Бунда, ажратилган алоҳида квоталарнинг давлат гранти ва тўлов-шартнома асосидаги тақсимоти муайян олий таълим муассасаси бўйича тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларидаги давлат гранти ва тўлов-шартнома квоталари кўрсаткичлари улушига мувофиқ (мос) равишда белгиланади.

Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, ажратилган алоҳида квоталар доирасида талабаликка тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар улар учун ажратилган алоҳида квоталар доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади.

Ушбу танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловларда иштирок этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019