Энди ҳар бир фуқаро донор! Буюк Британияда донорлик бўйича янги қонун қабул қилинди

09:23 24 Май 2020 Дунё
182 0

foto by: Google

Буюк Британияда ҳар бир британияликни тўсатдан вафот этган тақдирда донорга айлантирувчи янги қонун кучга кирмоқда.

Қайд этилишича, бундай бўлишини истамаган, яъни аъзоларидан трансплантация учун фойдаланишларини хоҳламайдиган фуқаро олдиндан рад этиш ҳақида ёзиб қўйиши керак.

Бу ҳақда Британиянинг донорликка розилик презумпциясида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, донорликка оид янги қонун бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳамда тўртта бемор учун донорга айланган, шунингдек, марҳума қизалоқнинг юраги кўчириб ўтказилган Макс исмли болакай шарафига Кейра ва Макс номини олди.

Таъкидланишича, Буюк Британиянинг деярли ҳар бир фуқароси тўсатдан вафот этган тақдирда донор бўлиши ҳақидаги янги қонунга рози - эндиликда марҳумнинг қариндошларидан шундай ҳолатларда бирор нарсани тасдиқлаш шарт бўлмайди.

Аммо болалар шарафига номланган қонун вояга етмаганларга нисбатан қўлланилмайди. Тўсатдан вафот этганида органларини донорликка беришгга розилик презумпцияси фақат ўн саккиз ёшдан ошган ваколатли шахсларга нисбатан амал қилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, янги қонун ҳар йили 700 га яқин орган трансплантациясини ўтказиш имкониятини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?