Энди «Google солиғи» тўловчилар қаторига Huawei ҳам қўшилди

00:09 03 Июнь 2020 Жамият
196 0

Huawei компанияси Ўзбекистонда интернет орқали кўрсатилган хизматлар ва сотилган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Хабар берилишича, Гонконгда рўйхатдан ўтган Huawei Services Cо., Limited компанияси 1 июнь куни Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатга олинган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 14 тага етди.

Аввалроқ «Яндекс» Ўзбекистонда «Google солиғи» тўлайдиган компаниялар қаторига қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?