Энди чет элликлар Россияга коронавирус юқтирмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан киритилади

12:01 02 Август 2020 Дунё
223 0

Фото: РИА Новости

Россияга келадиган хориж фуқаролари COVID-19га чалинмаганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлиши шарт. Бу ҳақда Россия давлат бош санитар шифокорининг тегишли қарори эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, бу қарор транзит билан ўтаётган хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқли бўлиб, маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак.

Аниқлик киритилишича, текширув ПЗР услубида, Россияга келишдан кўпи билан уч кун аввал ўтказилган бўлиши лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?