Энди автомобилда йўловчи ва юк ташиш электрон расмийлаштирилади

09:51 07 Декабрь 2018 Жамият
598 0

2019 йил 1 апрелдан бошлаб лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Ҳукумат қарори билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Қарорга кўра, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилади.

Лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Бунда лицензия талабгорининг аризасига кўра умуман фаолият турига ёки унинг қисмларига берилади. 

Йўловчиларни ташиш бўйича:

  • шаҳарда автобусларда;
  • шаҳарда микроавтобусларда;
  • шаҳарда енгил автомобилларда;
  • шаҳар атрофида автобусларда;
  • шаҳар атрофида микроавтобусларда;
  • шаҳар атрофида енгил автомобилларда;
  • шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда;
  • шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда;
  • шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда;
  • халқаро йўналишлар бўйича автобусларда;
  • халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда;
  • халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда.

Юкларни ташишда:

  • автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида;
  • автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича;
  • автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги - Ўзбекистон Республикасида йўловчи ва юкларни халқаро ташишга оид, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари эса шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчи ва юкларни ташишга оид лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019