Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстона муносабатларнинг қайта тикланишини 2018 йилнинг тарихий воқеаси бири сифатида баҳолади

11:53 26 Декабрь 2018 Сиёсат
432 0

Фото: Тожикистон Президенти Матбуот хизмати

Бу ҳақда Тожикистон Президенти мамлакат парламентига йўллаган мурожаатида айтиб ўтди. У Тожикистоннинг сув ресурслардан фойдаланиш ташаббусини БМТ томонидан қўллаб-қувватланишини, Роғун ГЭСнинг биринчи агрегатини туширилишини ҳамда Ўзбекистон билан муносабатларни яхшиланганини 2018 йилда мамлакат эришган энг катта ютуқлар сифатида қайд этган.

Имомали Раҳмоннинг қайд этишича, Роғун ГЭСининг биринчи агрегатини ишга туширилиши ҳукумат томонидан Тожикистоннинг энергетика мустақиллигига эришиш йўлидаги қатъий қадамдир.

“Жорий йилда яна бир тарихий воқеа — Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни тикланганидир“, дея қайд этган Тожикистон Президенти.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан виза режими бекор қилинганидан кейин икки мамлакатнинг 2,5 миллиондан ортиқ фуқаролари бир-бирларининг ҳудудига ташриф буюрди. Шу билан бирга Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми ҳам ўсган.

Президентнинг қайд этишича, жорий йилда Тожикистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 7,3 фоизни, инфляция даражаси - 5,4 фоизни ташкил этган.

Жорий йилда мамлакатимизда 150 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди ва сўнгги уч йилда мамлакатда меҳнат миграцияси учун мамлакатдан чиқиб кетганлар сони 25 фоизга камайган. 2018 йил давомида мамлакат аҳолисининг пул даромадлари 2017 йилга нисбатан 11 фоизга ошган.

Давлат раҳбари 2023 йилда Тожикистон аҳолисининг сони 10 миллиондан ошишини маълум қилиб, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019