Элёр Ғаниев ва Озодбек Назарбеков вазир лавозимига маъқулланди

18:04 22 Январь 2020 Сиёсат
1050 0

Бугун, 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган янги ҳукумат учун номзодлар маъқулланди.

Унга кўра, Озодбек Назарбеков номзоди Маданият вазири лавозимига маъқулланган. Бундан ташқари Элёр Ғаниев Очилбой Раматов ўрнига транспорт вазири лавозимига маъқулланган.

Эндиликда маъқулланган номзодлар Президент фармонига тасдиқланади. 

Маълумот учун, 2017 йил августидан буён Маданият вазири сифатида ишлаб келган Бахтиёр Сайфуллаев Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайлангач, ҳукуматни тарк этиши маълум бўлганди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилнинг июнида “Ёшлар” телеканали директори этиб тайинланган, бу лавозимда бир ой ишлагач, лавозимини тарк этиб телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттирган, 2017 йилнинг августида эса маданият вазирига ўринбосар бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?