Элмурат Тасмурадов Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритди

20:05 17 Сентябр 2019 Спорт
119 0

Нур-Султан шаҳрида старт олган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Юнон-рум курашида терма жамоамизнинг тажрибали вакили Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов (-60 кг) учинчи ўрин ва Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашда молдовалик Виктор Сиобануга қарши гиламга чиқди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашув юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланиб, ҳамюртимиз кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва энг асосийси Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу делегациямиз учун Токио Олимпиадасига қўлга киритилган олтинчи йўлланмадир. Таъкидлаш жоиз, бу Тасмурадов учун учинчи Олимпиада йўлланмасидир. Вакилимиз бундан аввал Лондон ва Рио Олимпиадаларида ҳам иштирок этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019