Элликқалъада “Матиз” ёниб кетди

11:32 13 Май 2019 Жамият
265 0

10 май куни соат 10:03да Элликқалъа тумани, Гулистон ОФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж га тегишли “Матиз” автомашинаси ўз-ўзидан ёниб кетган.

Ёнғин натижасида машинанинг мотор, салон, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларга зарар етган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 6 дақиқада ўт ўчирилган.

“Матиз“нинг ёниб кетишига электр симларининг қизиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

“Матиз” тутаб, ёна бошлаганда атрофдаги одамлар телефонда видеога олиш билан машғул бўлган. Ҳеч ким “101”га ўз вақтида хабар бермаган. Агар ўз вақтида хабар берилганида талафот унчалик катта бўлмас эди. Сабаби, ЁХБ 1 км.га етмайдиган масофада бўлган. Одамлар эса ёнғин ҳақида хабар бериш ўрнига видеога олиб туравергани сабабли зарар миқдори катталашиб кетган”, дейди ҚР ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант А.Абдираҳмонов KRuz.uz сайтига берган интервьюсида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019