Элис Уэллс: “Ўзбекистон жаҳон майдонидаги ҳаққоний ўрин эгаллагани ортидан бутун Марказий Осиё фойда кўрмоқда” 

18:16 28 Февраль 2019 Жамият
259 0

Маълумки, яқинда Тошкентда АҚШ-Ўзбекистон йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Унга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилик қилди. 

Элис Уэллс ва Абдулазиз Комилов икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикчиликнинг янги даврини бошлаб берган, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Қўшма Штатларга қилган тарихий ташрифи ва унинг Президент Дональд Трамп билан учрашувидан кейинги АҚШ-Ўзбекистон муносабатларидаги энг муҳим қирраларни алоҳида таъкидлаб ўтди.   

“Муҳим иқтисодий ва бошқарувга оид ислоҳотларни қабул қилиш ҳамда ён қўшнилари ва бошқа мамлакатлар билан савдо ҳамда инвестиция учун янги имкониятлар эшигини очиш орқали Ўзбекистон дунёга янгидан танилди. Ўзбекистон жаҳон майдонидаги ҳаққоний ўрин эгаллагани ортидан бутун Марказий Осиё фойда кўрмоқда. Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг қайта туғилишини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради,”- деди Элис Уэллс очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

АҚШнинг бундай шерикчиликка содиқ экани ҳамда Президент Мирзиёевнинг илҳомбахш ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлар экан, элчи Уэллс 2018 йилда АҚШнинг Ўзбекистонга кўрсатган ёрдами қарийб 28,1 миллион долларга ўсгани, бу кўрсаткич 2016 йилда 10,1 миллион доллар бўлганини қайд этди. АҚШ делегацияси сиёсат, иқтисод, таълим, хавфсизлик, маданият ва бошқа соҳаларга оид кенг кўламли алоқаларни келгусида янада чуқурлаштиришга рағбатлантириб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қизғин қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.  

Элис Уэллс ва Ташқи ишлар вазири Комилов икки мамлакат манфаатларига, шунингдек, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка  хизмат қилишга имкон берувчи ҳамкорликнинг аниқ шаклларини мустаҳкамлаш учун яратилган имкониятга алоҳида эътибор қаратди.

Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар натижасида делегация энергетика ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган иккита англашув меморандумини имзолади.

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон икки томонлама муносабатлардаги ўсишни батафсил кўздан кечириш ва давомий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали платформа сифатида Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларнинг аҳамияти катта эканини тасдиқлади. Томонлар навбатдаги Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларни 2020 йили Вашингтонда ўтказишга келишиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019