Электр энергиясини "туя" қилган тадбиркорлар аниқланди

08:32 13 Март 2020 Иқтисодиёт
184 0

Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси ўлароқ, ушбу соҳа вакилларининг иқтисодиётдаги улуши янада ортиб бораётгани қувончли ҳолат, албатта. Бироқ ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи “тадбиркор”лар ҳам, афсуски, учраб турибди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Сирдарё ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси билан биргаликда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ўрганилганда ўғриликнинг турли қинғир усуллардан фойдаланаётганлиги аниқланмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, хусусан, жорий йилнинг февраль ойида Гулистон шаҳри эски деҳқон бозор ҳудудидаги истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида умумий овқатланиш шохобчаларида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркорлар Ж.Хасанов, Б.Садиев, Т.Макарова, Ж.Казаковлар ўз шохобчаларида ноқонуний электр тармоқларига уланиб олингани аниқланди.

Шунингдек, Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасида жойлашган “Уддабурон Барака Нон” МЧЖга қарашли нон маҳсулотларини тайёрлаш цехи ҳам ноқонуний электр тармоқларига уланиб фойдаланаётганлиги аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Истеъмолчиларга нисбатан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди. Натижада, 5 нафар якка тартибдаги тадбиркор ҳамда “Уддабурон барака нон” МЧЖга жами бўлиб 19 101 120 сўм миқдорда корхонага етказилган зарарнинг миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019