Электр энергияси таъминоти учун янги техникалар

17:03 09 Январь 2019 Иқтисодиёт
417 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш энг муҳим ҳамда ҳаётий эҳтиёжга айланган. Бинобарин, бу халқни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолардан саналади. Шу боис кейинги пайтда мамлакатимизда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Мутасадди ташкилотлар зиммасига янада масъулиятли вазифалар юкланмоқда. Хусусан, Президентимизнинг “2017 — 2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасидаги ишлар кўлами тобора кенгайяпти.
Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан бурғилаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган 40 та замонавий техника харид қилиниб, босқичма-босқич ҳудудларга етказиб берилмоқда.
“БМ-205Д” русумли ушбу техниканинг навбатдаги 15 таси вилоятларга жўнатилди. Ушбу машина бурғилаш, алоқа ҳамда электр узаткич тармоқлари учун таянчларни ўрнатиш, шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқларини таъмирлаш, қуйма материалларни яқин масофаларга ташишда ишлатилади.
Техниканинг пастки қисмида гидравлик тарзда бурғилашнинг мавжудлиги ва айланиш тезлигининг автоматик бошқарилиши ишни тезкор бажариш имконини беради.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жамият томонидан ўтган йили Давлат дастурлари асосида мамлакатимиз бўйича 7229,6 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 2498 та трансформатор пункти реконструкция ва модернизация қилинган.

 

Фото: Ҳасан Пайдоев/ "Халқ сўзи"

 

Фото: Ҳасан Пайдоев/ "Халқ сўзи"
Фото: Ҳасан Пайдоев/ "Халқ сўзи"

 

Фото: Ҳасан Пайдоев/ "Халқ сўзи"
Фото: Ҳасан Пайдоев/ "Халқ сўзи"

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019