Эктор Купер Туркияга олиб кетиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди

17:17 06 Декабрь 2018 Спорт
402 0

2019 йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари БААда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа олдидан сўнгги йиғинни Туркиянинг 15-29 декабрь кунлари Анталия шаҳрида​ ўтказади. Мазкур ​йиғинга бош мураббий Эктор Купер жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унда 27 нафар футболчи ўрин олган.

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив“)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912“)
Санжар Қувватов (“Насаф“)
Жавоҳир Илёсов (“Металлург“)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор“)
Анзур Исмоилов (“Локомотив“)
Достон Турсунов (“Нефтчи“)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив“)
Олег Зотеев (“Локомотив“)
Фаррух Сайфиев (“Пахтакор“)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор“)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор“)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф“)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ“, Хитой)
Отабек Шукуров (“Шаржа“, БАА)
Дилшод Раҳматуллаев (“Пахтакор“)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата“, Япония)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор“)
Азиз Турғунбаев (“Навбаҳор“)
Достон Ҳамдамов (“Анжи“, Россия)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор“)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912“)
Икром Алибоев (“Локомотив“)
Элдор Шомуродов (“Ростов“, Россия)

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев (“Локомотив“)
Сардор Рашидов (“Локомотив“)
Иван Нагаев (“Қизилқум“).

Терма жамоамиз аъзолари 29 декабрь куни юртимизга қайтиб келади. 26-27 декабрь кунлари эса назорат-синов ўйини ўтказилиши режалаштирилмоқда, спарринг-рақиб номи эса кейинроқ маълум бўлади. Янги йил байрамидан кейин, яъни 2 январь куни терма жамоамиз аъзолари Осиё кубогида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019